Екатеринбургда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик оила ватанга қайтарилди

“Дунё” АА хабарига кўра, аёл фарзанди ва онаси билан Россияда яшаб келган, турмуш ўртоғи эса оилавий низо сабаб уларни ташлаб кетган.
Вақт ўтиб аёл туғруқ билан боғлиқ муаммолар туфайли Бош консулхонага мурожаат қилган.
Мурожаатдан сўнг масала «Аёллар кенгаши» томонидан ўрганилиб, зарур ёрдам кўрсатилган ва аёл фарзанди ва онаси билан юртига қайтарилган.