“КазанФорум 2024”да 80 дан ортиқ давлат иштирок этади
Татаристон пойтахтида 14-19 май кунлари бўлиб ўтадиган тадбирда дунёнинг 80 тадан ортиқ давлати, жумладан, БАА, Баҳрайн, Малайзия, Туркия, Эрон, Ливия ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотига кирувчи бошқа давлатлар вакиллари ўз иштирокини тасдиқлади.
“Россия – Ислом олами: КазанФорум” халқаро иқтисодий форуми 2009 йилдан буён Татаристон пойтахтида ўтказиб келинмоқда.
Ушбу платформа Россия ва ислом давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун платформа ҳисобланади.