Исроил дунё бўйлаб 28 та дипломатик ваколатхона фаолиятини тўхтатди
Исроил ҳукумати Эрон таҳдиди туфайли дунё бўйлаб 28 та дипломатик ваколатхона фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Sky news Arabiya телеканали хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, «Эрон Дамашқдаги консуллигига ҳужумга жавоб бериш таҳдиди ортидан 28 дипломатик ваколатхона ёпилган».
Пайшанба куни Кан радиосининг хабар беришича, Эроннинг Дамашқда Исроил томонидан уюштирилган ҳужумга кутилаётган жавобига «мисли кўрилмаган тайёргарлик» доирасида Исроил Ташқи ишлар вазирлиги хавфсизлик расмийлари билан маслаҳатлашган ҳолда дунё бўйлаб бир қатор элчихоналарини эвакуация қилишга қарор қилган.