Европа Иттифоқи Арманистонга Россиядан чиқиб кетишига ёрдам беради
Европа Иттифоқи Арманистоннинг Ғарб таъсир доирасига киришига ёрдам бериш учун 270 миллион евро ажратди, деб ёзади Politico. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасидаги музокаралардан сўнг маълум бўлди.
Пул мамлакат иқтисодиётини кучлироқ ва инқирозли вазиятларга камроқ мойил қилиш учун Арманистонда бизнес ва саноат ишлаб чиқаришни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.
Урсула фон дер Ляйен Арманистон ҳукуматининг Россияга қарши санкцияларни айланиб ўтишга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини олқишлади. Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жосеп Боррель Арманистоннинг демократик стандартларни жорий этиш бўйича ҳаракатларини олқишлади.
Арманистон ва ЕИ ўртасидаги яқинлашиш жараёни Озарбайжонда хавотир уйғотмоқда, бироқ Европа Иттифоқи етакчилари Бокуни бу давлат билан ҳамкорлик зарар кўрмаслигига ишонтирмоқда.