Паст Дарғомда ноқонуний эгалланган ердаги тўсиқ бузилди

Паст Дарғомда ноқонуний эгалланган ердаги тўсиқ бузилди

Мажбурий ижро бюроси Паст Дарғом тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича туман судининг 2024 йил 15 мартдаги ижро варақаси келиб тушди.

Унга асосан жавобгар Х.Н. томонидан Манғитобод маҳалла ҳудудидан ўзбошимчалик билан ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда эгаллаган 140 кв. метр ер майдонига даъвогар Ж.Хни киритиб қўйиш белгиланган.

Ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши учун бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор ноқонуний эгаллаб олинган майдонни бўшатиб бермаган.
Ижро ҳаракатлари давомида бўлим томонидан мазкур ижро варақада белгиланган ноқонуний эгалланган майдондаги тўсиқларни мажбурий тартибда буздирилиши ва қарздорнинг зиммасига ушбу ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилиши таъминланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: