Ўзбекистон “Лукойл” активлари бўйича АҚШ билан музокаралар олиб бормоқда
Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
«Биз Қўшма Штатлар, адвокатлар ва “Лукойл” билан биргаликда ишлаяпмиз. Биз миллий манфаатларимиз ва халқаро нормалар ва қонун талабларига асосланиб, Ўзбекистон манфаатларига жавоб берадиган ечим топа оламиз, деб ҳисоблаймиз», деди у.
АҚШ октябрь ойида “Лукойл” ва унинг шўъба корхоналарига қарши санкциялар киритиб компания билан барча битимларни 21 ноябргача якунлашни талаб қилган эди. Яқинда Вашингтон “Лукойл”нинг хорижий ёқилғи қуйиш шохобчаларига 2026 йил апрелгача узайтирган эди.
Маълумот учун, “Лукойл”нинг Ўзбекистондаги инвестициялари миқдори 10 миллиард доллардан ортиқ.
