Meta Ўзбекистоннинг бир нечта Instagram аккаунтларини блоклади
Олинган маълумотларга кўра, бир қатор машҳур блоглар ва интернет ресурслари тўсатдан чекловларга дуч келган. Энг қизиғи шундаки, ушбу «қора рўйхат»га тушганлар орасида нафақат кичик саҳифалар, балки минглаб кузатувчиларга эга бўлган нуфузли блоглар ҳам борлиги айтилмоқда.
Бу борада расмий идоралар ёки техник хизмат кўрсатувчилар ҳозирча лом-мим дейишмаяпти. Блокланишнинг асл сабаби — техник носозликми, қонунбузарликми бу савол ҳозирча жавобсиз қолмоқда.
