Наҳотки, АҚШ Эронга ҳужумни бошлаган бўлса?!

Наҳотки, АҚШ Эронга ҳужумни бошлаган бўлса?!

Эроннинг порт шаҳри Бандар-Аббосда 31 январь куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ISNA ахборот агентлиги хабар қилди.

«Бандар-Аббосда эшитилган даҳшатли шовқинга турар жой биносида юз берган портлаш сабаб бўлган», — деб ёзди ISNA ўзининг Telegram каналида.

Ҳозирча жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ. Айрим тахминларга кўра, ҳужум нишони Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) қўмондони Мажид Мусавий бўлиши мумкин, бироқ Эрон ОАВ бу маълумотларни рад этди.

 Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Пентагон ва Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трамп топшириғига биноан Эронга қарши ҳарбий ҳужум режаларини ишлаб чиққанини ёзган эди. Нашр қайд этишича, тақдим этилган вариантлар орасида «катта режа» ҳам мавжуд бўлиб, у давлат муассасалари ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси объектларига йирик кўламли бомбардимон амалга оширишни назарда тутади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: