АЛЛОҲ ТАОЛО ЭНГ БИРИНЧИ НИМАНИ ЯРАТДИ?
Имом Бухорийнинг ишончли санад билан ҳазрати Алидан ривоят қилишларича, у киши айтдилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг ҳузурларида ўлтирган эдим, Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳу кириб ўлтирди-да, айтди:
– Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ота-онам сизга фидо бўлсин, менга хабар беринг, Аллоҳ Азза ва жалла яратган энг биринчи нарса нима эди?
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
– Энг аввалги яратган нарсаси менинг Нурим эди, минг йилда яратдики, у жаҳоннинг бир куни бу дунёнинг минг йилига тенгдир. Менинг нурим Аллоҳ Азза ва Жалла қудрати билан борди, тавоф қилди, то Тангри таолонинг бутун азамати осорини мушоҳада этгай. Кейин Аллоҳ хоҳлагунча Аллоҳ таолога тасбеҳ айтиб сажда қилди…».
Қуръони каримнинг «Ҳаж» сураси», 47-оятида айтилади:
«Дарвоқе, Парвардигорингиз наздидаги бир кун сизларнинг ҳисоб-китобингиздаги минг йилга баробардир».
Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинган бошқа бир ҳадисга кўра, (Hyp) ўн икки минг йил юриб, Аллоҳ Азза ва жаллани поклиги ва ягоналиги ила ёд этган.
Давом этамиз: «Ва дедилар: – Кейин Аллоҳ таоло ул Нурни тўрт қисмга бўлди: бир қисмидан Аршни яратди, бир қисмидан Қаламни яратди, бир қисмидан Жаннатни яратди, бир қисмидан Мўъминларни яратди. Бу тўрт қисмни яна тўрт қисм қилди: биринчи қисмидан азиз ва мукаррамроқ қилиб мени яратдики, Расулдирман, иккинчи қисмидан Ақлни яратиб, мўъминларнинг бошига жойлади. Учинчи қисмидан Ҳаёни яратиб, мўъминларнинг кўзига жойлади. Тўртинчи қисмидан ишқни яратиб, мўъминларнинг юрагига жойлади. (Демак, Ақл, Ҳаё ва Ишқ асл иймон аҳлида бўлгай) Кейин қаламга буюрдиким, Аршнинг кунгурасига «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун расулуллоҳ» деб ёзгай. Тўрт юз йил ёзиб, «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб битди.
Келдирдиларким, қалам «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб ёзибдур. Айтди: «Билурменким, Сенинг назиринг йўқ ва вазиринг ҳам йўқ, «Ла илаҳа Иллаллоҳ», деб ёздим. Аммо билмасменким, Сенинг исминг ила турган бу буюк исм кимнинг исмидир?» Ҳақ Жалла ва ъалодан хитоб келдиким, Бу Менинг Ҳабибим ва танлаганимнинг исмидур! Ёз: «Муҳаммадун Расулуллоҳ!» Ҳақ хитобининг ҳайбатидан қаламнинг боши тешилди. Сўнгра ёзди: «Муҳаммадун Расулуллоҳ» соллаллоҳу алайҳи васаллам Шундан суннат қолдики, то қиёматгача қаламнинг бошини тешсаларгина ёзгайдир». (Ер юзидаги барча қаламлар, ёзғичларнинг тешигига диққат қилинмоғини сўраймиз).
Шайх Муҳаммад Мутавалли ШАЪРОВИЙ.
