Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди
Аввалроқ, «Манчестер Сити» расмий сайти январ ойи якунларига кўра, уч нафар футболчи ой лауреати бўлишга даъвогар эканини маълум қилди. Унга кўра, ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов, яримҳимоячи Бернарду Силва ва дарвозабон Жанлуижи Доннарумма январ ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун курашди ва натижада Абдуқодир Ҳусанов Манчестер Ситида январь ойининг энг яхши футболчиси дея топилди.
Ҳусановга имконият берилса ўзини албатта кўрсатади. Ҳамюртимизнинг Ситига ўтганидан буён иккинчи марта ой футболчиси бўлиши.
