Ҳусановни тақдири нима бўларкан?
Пеп Гвардиола “Ман Сити”ни ёзда тарк этиши тобора аниқ бўлиб боряпти. Асосий номзодларни кўриб чиқамиз.
Микел Артета – мантиқан энг тўғри вариант.
Микел унинг тўғридан-тўғри шогирди ва ғоявий давомчиси. Агар “Арсенал”да катта соврин ютса, кетиши ва янги чақирувлар олиши мумкин.
Хаби Алонсо – авторитар тизим.
Алонсо ҳам Пеп каби жамоада ўзини юқори қўя олади. Аниқ бир юлдуз шаклланишига йўл қўймайди, Гвардиоланинг энг кучли йилларида бўлгани каби.
Энцо Мареска – “Сити” тизими.
Мареска клуб тизимида ишлаган, футболи ҳам услубан яқинроқ. Бундан ташқари, структура жиҳатдан проектларни амалга ошира олади.
Юлиан Нагелсман – интеллект.
Немис ўта тактик экпериментатор, ҳам ёш ва узоқ йиллик лойиҳага мос. “Ман Сити”ни лаборатория қилиб ташлай олади.
Роберто Де Зерби – фалсафавий меросхўр.
Айнан Пеп услубини ўзаро ўйинларда энг яхши прессинг билан синдира олган. Кичик ресурс билан жуда яхши билд-апли жамоалар яратган.
Луис Энрике – ўхшаш стил, токсик характер.
Энрике зўр мураббий, фақат футболчилар билан келишмовчиликлари жуда кўп бўлади. Доннарумма кетадими;)
Икки хил сценарий:
• Пепни давом эттириш (Артета, Мареска, Энрике).
• Янги давр очиш (Алонсо, Нагелсман, Де Зерби).
Ҳусанов келажаги учун тахминлар:
• Алонсо ва Нагелсман. Улар катта эҳтимол билан 3 марказий ҳимоячили схемага ўтишади.
• Де Зерби ва Артета. Иккаласида ҳам марказий ҳимоячиларидан бири ҳимоявий скилларда етакчи бўлиши зарур.
• Мареска. Кўп ҳолатда раҳбарият ва тизим танлаган футболчиларни ўйнатади. Имконият бор.
• Энрике. Пепдан баттар, аввал оёқда жуда зўр ўйнаши керак, ҳимоявий кўрсаткичлар кейинги планда.
