Туркияда яна бир ўзбек аёли ўлдирилган: қотиллар судланмоқда
Ўтган йилнинг июль ойида Туркиянинг Айдин вилоятида Ўзбекистон фуқароси Муаттар Алиева казинода бошидан ўқ еган ҳолда топилган эди.
Терговдан сўнг корхона эгаси Решит Ясанга нисбатан «аёлни қасддан ўлдириш» жинояти бўйича оғирлаштирилган умрбод қамоқ талаби билан айблов хулосаси тайёрланди. Яна 3 нафар гумонланувчига эса «далилларни йўқ қилиш» жинояти бўйича 5 йилгача қамоқ жазоси сўралди.
Ясан кўрсатмасида Муаттар Алиева билан муносабатлари тугагани, бироқ ишлашда давом этиши мумкинлигини билдиргани, у эса «ўз жонимга қасд қиламан», деганини айтган. Тортишув жараёнида М.Алиева стол устидаги қуролни олиб, аввал ҳавога кейин эса ўзига ўқ узганини билдирган. Аммо айблов хулосасида бу ҳимоя важи жавобгарликдан қочишга уриниш деб баҳоланган.
Қарийб 7 ой давом этган тергов доирасида 40 кишининг кўрсатмаси олинган, қурол ва камера ёзувлари ўрганилган.
