Теҳрон: Ҳукумат кварталида портлашлар!..

Теҳрон: Ҳукумат кварталида портлашлар!..

Эрон пойтахти марказидаги стратегик алоқа маркази ва ИИМК (IRGC) штаб-квартираси яқинида кучли портлашлар содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бу сафар зарбалар юқори аниқликдаги қанотли ракеталар орқали берилган. Шаҳарнинг катта қисмида интернет ва мобил алоқа бутунлай узилди.

2. Исроил шимоли: Кирьят-Шмонада қуруқликдаги тўқнашув «Ҳизбуллоҳ»нинг махсус кучлари — «Ризвон» бўлинмаси чегаранинг бир нуқтасини ёриб ўтишга урингани хабар қилинмоқда. Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) чегара чизиғида пиёда қўшинлар ўртасида шиддатли жанг кетаётганини тасдиқлади. Бу уруш бошлангандан бери илк юзма-юз пиёда жангларидир.

3. Ўрта ер денгизи: АҚШ ҳарбий кемасига ҳужум Ливан қирғоқлари яқинида сузиб юрган АҚШнинг «USS Carney» эсминецига нисбатан Ливандан кемаларга қарши ракета учирилди. АҚШ Марказий қўмондонлиги ракета ҲҲМ тизими томонидан уриб туширилганини, бироқ кема экипажи жанговар шайлик ҳолатига келтирилганини билдирди.

4. Иордания: Ҳаво ҳудудининг «жанг майдони»га айланиши Иордания осмонида Эрондан Исроил томон учаётган ўнлаб дронлар ва уларни тутишга ҳаракат қилаётган Исроил қирувчи самолётлари ўртасида «ҳаво жанги» кузатилмоқда. Амман шаҳри чеккасига ракета парчалари тушиши натижасида тинч аҳоли орасида қурбонлар борлиги айтилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: