Шошилинч! Дубай марказига ракета тушди – машҳур меҳмонхонада ёнғин чиқди! (видео)
Хабар қилинишича, ракета парчалари Palm Jumeirah (Палма Жумейра) туманига тушган. Натижада Fairmont The Palm меҳмонхонаси биносида ёнғин юзага келган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва тез ёрдам бригадалари ишламоқда.
Шаҳарда ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимлари ишга туширилган. Дубай аэропортлари вақтинча ёпилган – туристлар учиб кета олмаяпти.
Шунингдек, айни дамда Дубайда бўлиб турган ўзбекистонлик хонанда Муниса Ризаева кузатувчиларига мурожаат қилиб, дуода бўлишларини сўраган.
⚠️ Энг сўнгги тафсилот (20:59):
-
Ёнғин кўлами: Fairmont меҳмонхонасининг юқори қаватларидан қуюқ тутун кўтарилмоқда, эвакуация ишлари давом этмоқда.
-
Парвозлар: Амирликлар ҳаво ҳудудида бўлиб турган самолётлар қўшни Уммон ва Саудия Арабистони аэропортларига йўналтирилмоқда.
-
Муниса Ризаева: Хонанда ўз Instagram саҳифасида «Ҳамма жойда портлаш овозлари эшитиляпти, жуда қўрқинчли» қабилидаги сторис қолдирган.
