Ака, билмагандим… Тўхтанг, ёзманг!.. Эй-й, ота-а-а-а-а-а!!!
Тошкент вилоятида икки дона тоғ лоласини узган шахс 1,7 млн сўм жаримага тортилди.
Рейд давомида Оҳангарон тумани “Чецув” МФЙ тоғли ҳудудида фуқаро И.Э. томонидан Қизил китобга киритилган икки дона тоғ лоласини узиб табиатга зарар етказгани аниқланган.
Ушбу ҳолат учун ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва 1 миллион 700 минг сўм табиатга етказилган зарар чораси қўлланган.