«Қурол кўтариб еримизга қадам босганни оёғи чопиб ташланади!»
ҳақидаги хабарлар фонида Ислом инқилоби соқчилари корпуси (ИИСК) Ислом Республикаси ҳудудига бостириб киришга журъат этган ҳар қандай кимсанинг «оёғини чопиб ташлаш»га ваъда берди.
«Хатам ал-Анбия» марказий ҳарбий қўмондонлик штаби расмий вакили Иброҳим Зулфиқорнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва Исроил Эрон қудратини баҳолашда хатога йўл қўйган. Бу нафақат уларни шарманда қилди, балки йўқ бўлиш йўлига ҳам бошлади.
Ҳарбий мулозим рақибларнинг Ҳурмуз бўғози устидан назорат ўрнатишга бўлган уринишларини «абадий кўмиб ташлашга мажбур бўладиган орзу» деб атади. Зулфиқорнинг сўзларидан Tasnim агентлиги иқтибос келтирмоқда.
