Ана холос! 2 дона тоғ лоласини узган йигит 1,7 млн сўм жаримага тортилди
Тошкентда 2 дона тоғ лоласини узган йигит 1,7 млн сўм жаримага тортилди.
Рейд давомида Оҳангарон тумани тоғли ҳудудида фуқаро томонидан Қизил китобга киритилган икки дона тоғ лоласини узиб табиатга зарар етказгани аниқланган.
Ушбу ҳолат учун ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва 1 миллион 700 минг сўм жарима қўлланилган.