Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD
Германия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилда чап экстремизм билан боғлиқ тахминан 13,5 мингта ҳолат қайд этилган. Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.
Энг катта ўсиш зўравонлик билан боғлиқ жиноятларда кузатилган. Бундай ҳолатлар 43 фоизга яқин ортиб, 1000 дан зиёд эпизодни ташкил этган.
Мамлакатда радикал чап ҳаракатлар билан боғлиқ жиддий муаммо кузатилаётгани айтилмоқда.
2026 йил бошида Берлинда электр таъминотида катта узилиш содир бўлган. Расмий маълумотларга кўра, бу ҳолат электростанцияга ўт қўйилиши билан боғлиқ бўлиб, унда чап радикаллар иштирок этгани айтилган.
Хавфсизлик хизматлари баҳоларига кўра, Германияда тахминан 40 минг нафар чап экстремист ғоялар тарафдори бор, улардан 10 минг нафари зўравонликка мойил деб ҳисобланади.
