Нобель мукофоти соҳиби Аун Сан Су Чининг қамоқ жазоси қисқартирилди
Мьянма ҳокимияти собиқ бош вазир ва Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Аун Сан Су Чининг қамоқ жазосини амнистия доирасида қисқартирди.
Бу ҳақда унинг адвокати халқаро ахборот агентлигига маълум қилди. Шунингдек, собиқ президент Вин Мьинт ва яна 4330 дан ортиқ маҳбус озод этилган.
80 ёшли Аун Сан Су Чининг жазо муддати олтидан бир қисмга, яъни тахминан тўрт ярим йилга камайтирилди. Энди у 2049 йил эмас, 2044 йилда озодликка чиқиши режалаштирилган.
Аун Сан Су Чи 2021 йилдаги ҳарбий тўнтаришдан кейин ҳибсга олинган эди. Унга коррупция, сайловда сохтакорлик ва давлат сирлари ҳақидаги қонунни бузиш каби айбловлар қўйилган.
Унинг дастлабки жазо муддати 33 йил бўлган, 2023 йилда эса 27 йилга туширилган. 2024 йилдан буён у саломатлиги сабабли уй қамоғида жазо ўтамоқда.
Аун Сан Су Чи барча айбловларни сиёсий сабаблар билан боғлиқ деб ҳисоблайди ва ўзини айбсиз деб билмоқда.
