Зеленский Беларусга огоҳлантириш берди: чегарада кескинлик кучаймоқда
Украина президенти Владимир Зеленский Россия Беларусни урушга тортишга уринишдан тўхтамаяпти, деб ҳисоблашини билдирди.
Унинг айтишича, Беларуснинг Украина билан чегара ҳудудларида фаол ҳаракатлар кузатилмоқда: янги йўллар қурилмоқда, артиллерия позициялари жиҳозланмоқда ва ҳарбий кучлар қайта жойлаштирилмоқда.
Украина томони Минскка эҳтимолий таҳдид ҳолатида қатъий жавоб бўлишини билдирган.
Зеленский Беларусь раҳбариятига Венесуэладаги сўнгги воқеаларни ҳам эслатгани айтилади.
Ҳозирча вазият бўйича аниқ тасдиқланган маълумотлар чекланган. Мутахассислар фикрича, Беларусь томонидан тўлиқ босқин эҳтимоли паст, аммо чегарада провокациялар ва кескинликни сақлаб туриш сценарийси истисно қилинмайди.
