Кеча Ислом дунёсининг яна бир йирик вакили оламдан ўтди!..
Кеча Туркиянинг катта ва машҳур жамоатларидан, Нақшбандия тариқатининг «Исмоилоға» жамоати маънавий раҳбари шайх Ҳасан афанди қаддасаллоҳу сирраҳу вафот этдилар.
94 ёшли Ҳасан афанди жамоат муассиси Маҳмуд афандидан сўнг муршидликни қабул қилгандилар. «Исмоилоға» жамоати нақшбандия тариқатида бўлган Туркиянинг энг катта жамоатларидандир.
Аллоҳ таоло Ҳасан афандини Ўз раҳматига қовуштирсин! Яқинларига гўзал сабр берсин! Турк халқи устидан Ҳасан афандидек маънавий раҳбарларни узмасин!
Мубашшир Аҳмад