Ким Чен Инга расман ядровий қурол қўллаш ҳуқуқи берилди – Reuters
Янги таҳрирдаги Шимолий Корея конституциясига кўра, Ким Чен Ин давлат раҳбари сифатида қайта тайинланади ва унга ядровий қуролни қўллаш ваколати берилади.
Агентлик хабарига кўра, янги конституция унга Давлат ишлари раиси сифатида ядровий қуролдан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Ҳужжатда шунингдек, Шимолий Корея “урушнинг олдини олиш” мақсадида ядровий қурол ишлаб чиқаришни давом эттириши айтилган.
