Фарғонада ҳунук воқеа содир бўлди
Фарғонада йўл четида кетаётган беш нафар одамни машина уриб юборган, улардан икки нафари воқеа жойида вафот этган
Ҳодиса 5 март куни кечки пайт содир бўлган. 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Кобальтда ҳаракатланиб кетаётганида тажрибасизлиги сабаб бошқарувни йўқотган ва йўл четида кетаётган беш кишини уриб юборган. Сўнг дарахтга бориб урилиб, тўхтаган.
Оқибатда икки нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Қолган уч нафари шифохонага ётқизилган.