Бугун Тошкентда кучли шамол ва чанг-тўзон бўлиши кутилмоқда
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Фуқаролардан эҳтиёткор бўлиш, заруратсиз очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик сўралади.
