Хитойликлар инсулт пайтида ҳаётни сақлаб қолишга ёрдам берадиган бурун спрейини ишлаб чиқишди
NanoPowder нанозаррачалар билан бурунга пуркалади ва гематоэнцефалик тўсиқни (дори воситалари ўта олмайдиган ҳимоя қобиғини) четлаб ўтиб, препаратни тўғридан-тўғри мияга етказиб беради.
Инсулт вақтида беморларнинг 85 фоизи шифохонага етиб боришга улгурмайди, шу сабабли спрей «тезкор қутқарув» воситаси вазифасини ўтайди: шифохонага етгунча зарур вақтни ютишга имкон беради ҳамда ҳаракат ва неврологик функцияларни сақлаб қолишга ёрдам беради. Препаратни одамларда симовлари 2030-йилда бошланиши кутилмоқда, шундан сўнг уни дорихоналарда сотиш режалаштириляпти.
