Арманистонда парламент сайловларида 2012 йилдан бери энг юқори иштирок қайд этилди

Арманистонда парламент сайловларида 2012 йилдан бери энг юқори иштирок қайд этилди

Арманистон Марказий сайлов комиссиясиясининг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан соат 11:00 ҳолатига кўра сайловларда иштирок этганлик даражаси 14,48 фоизни ташкил қилди. Бу 2021 йилги сайловларнинг шу вақтдаги кўрсаткичидан деярли 2,5 фоиз пунктига юқори.

The Insider нашри ҳисоб-китобларига кўра, жорий иштирок кўрсаткичи камида 2012 йилдан бери энг юқориси бўлди: 2018 йилда соат 11:00 гача сайловчиларнинг 7,76 фоизи, 2017 йилда эса 13,32 фоизи овоз берган эди. Мамлакатда сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00 да очилди ва соат 20:00 гача ишлайди, шундан сўнг овозларни санаш бошланади.

Дастлабки натижалар тунги вақтда маълум бўлиши кутилмоқда. Сайлов рўйхатларига деярли 2,5 миллион фуқаро киритилган, овоз бериш учун икки мингдан ортиқ участка очилган; жараённи маҳаллий ва халқаро кузатувчилар кузатиб борди. Партиялар парламентга кириши учун камида 4 фоиз, блоклар эса таркибига қараб 8 фоиздан 10 фоизгача овоз тўплаши керак, дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: