Россияда фуқаролик олиш учун тўлов 12 баробарга оширилади
Россия Давлат думаси чет элликлар учун давлат божлари миқдорини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Янги тартибга кўра, фуқаролик олиш ёки ундан чиқиш тўлови ₽4 200 дан ₽50 минггача кўтарилади.
Яшаш гувоҳномаси нархи ₽30 минг, ишчиларни жалб қилиш рухсатномаси эса ₽15 минг этиб белгиланади.
