Хўрмуз бўғозининг очилиши ва Эрон ядро дастурининг якунланишига эришилди
Шунингдек Вэнс ўз баёнотида бошқа муҳим масалаларга ҳам тўхталиб ўтган:
— Эндиги масала томонлар биргаликда яна нималарга эриша олишида;
— АҚШ эски ёндашувларга қайтишни эмас, Яқин Шарқдаги муносабатларни бутунлай ўзгартиришни хоҳлайди;
— Қатар, Покистон, Исроил ва АҚШ минтақавий тинчлик устида ишламоқда;
— Ливан бўйича ҳал қилинмаган масалалар бор, аммо Вашингтон ҳозирги вазиятдан мамнун;
— Бугун томонларга асосий келишмовчиликларни аниқлашга ёрдам берадиган техник музокаралар жараёни бошланади;
— Мамлакатларнинг сиёсий раҳбарияти музокаралар гуруҳларини қўллаб-қувватлайди ва юзага келиши мумкин бўлган боши берк кўчалардан чиқишга ёрдам беради;
— Олдимизда иш кўп ва биз буни бажаришга тайёрмиз.
