ЖЧ-2026. Португалия қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига Хорватия устидан иродали ғалабага эришди

ЖЧ-2026. Португалия қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига Хорватия устидан иродали ғалабага эришди

2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Португалия ва Хорватия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Канаданинг Торонто шаҳридаги «Би-Эм-О Филд» стадионида ўтказилган учрашувда португалияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 

Ҳисоб 53-дақиқада Иван Перишичнинг голи билан очилди. 68-дақиқада Криштиану Роналду пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Учрашув тақдири эса 90+4-дақиқада ҳал бўлди — Гонсалу Рамуш ғалаба голига муаллифлик қилди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқада Хорватия ҳисобни тенглаштирувчи голни урди, аммо ҳакам вазиятни қайта томоша қилгач, офсайд туфайли голни бекор қилди.

 

Шу тариқа Роберто Мартинес шогирдлари 1/8 финалга йўл олди. Кейинги босқичда Португалия Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади.

 

Жаҳон чемпионати–2026. 1/16 финал

3 июль, 2026 йил. Торонто, «Би-Эм-О Филд».

Португалия — Хорватия — 2:1

Голлар: Перишич, 53 (0:1), Роналду, 68 (пен.) (1:1), Рамуш, 90+4 (2:1).

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: