Meta $1,4 триллион жаримага тортилиши мумкин
Reuters’нинг хабар беришича, АҚШнинг тўртта штати компанияга қарши судга даъво киритган.
Бунга алгоритмларнинг болаларда ижтимоий тармоқларга қарамлик келтириб чиқаргани сабаб бўлган.
Даъвогарлар компанияни даромадни болалар хавфсизлигидан устун қўйганликда, *Facebook ва *Instagram хавфсизлиги бўйича фойдаланувчиларни чалғитганликда ҳамда ўсмирлар ўртасида руҳий саломатлик инқирозини юзага келтирганликда айбламоқда.
Meta эса бу айбловларни асоссиз деб атаб, ижтимоий тармоқларга қарамлик расмий психиатрик ташхис эмаслигини ва сўралаётган жарима миқдори асоссиз эканини даъво қилмоқда.
