Учкўприкда “Инсон” ижтимоий хизматлар бўлими ходими фожиaли тарзда ҳалок бўлди

Учкўприкда “Инсон” ижтимоий хизматлар бўлими ходими фожиaли тарзда ҳалок бўлди

Тумандаги ободонлаштириш ишларига жалб қилинган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 34 ёшли ходими Тоҳиржон Жўраев тозалов ишларини олиб бораётган вақтида майса ўрадиган қурилманинг ўткир тиғли мосламаси чиқиб кетиб, юрагига санчилиб қолган.

Kun.uz манбасига кўра, жамоатчиликдан сир тутилаётган бахтсиз ҳодиса 29 июл куни содир бўлган.

Маълум бўлишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманининг “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари туманнинг Қўқонбой ҳудудини тозалашга жалб қилинган.

Атрофдаги майсалар ўрилаётган пайтда ўт ўрадиган машинанинг ўткир тиғли мосламаси чиқиб кетиб, марказнинг 34 ёшли ходими Тоҳиржон Жўраевнинг юрагига санчилиб қолган. Оқибатда ходим вафот этган.

Айтишларича, воқеа жойига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансур Оллоёров етиб борган ва марҳумнинг яқинлари билан кўришган.

Ушбу воқеани Kun.uzʼнинг бир биридан мустақил бўлган икки манбаси тасдиқлади.

“Туманнинг қайсидир маҳалласини тозалаш бизнинг вазифамизга кирмайди, бюджет ташкилоти ходимларини ҳашар ёки мажбурий ободонлаштириш ишларига жалб этиш амалиёти тўлиқ бекор қилиниши керак. Мажбурий меҳнат яна бир инсон умрига зомин бўлди”, дейди марҳумнинг ҳамкасбларидан бири.

Дўстларингизга ҳам юборинг: