Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги низо саҳифаси ёпилган

Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги низо саҳифаси ёпилган

Никол Пашинян тегишли баёнотни Telegram-каналида 2025 йил 8 августда Вашингтонда Трамп иштирокида бўлиб ўтган, Боку ва Ереван ўртасида тинчлик битими дастлабки келишувдан ўтказилган (парафировка қилинган) уч томонлама учрашув бир йиллигида берди.

«2025 йил бурилиш нуқтаси бўлди. 8 август куни Вашингтонда биз Тинчлик декларацияси деб атайдиган қўшма ҳужжат имзоланди. Ўшандан бери Арманистон ва Озарбойжон ўртасида тинчлик ўрнатилди ва буни ҳамма ҳис қилмоқда», — деди Пашинян.

​Бош вазир Вашингтонда икки мамлакат ТИВ раҳбарлари томонидан дастлабки тарзда маъқулланган Арманистон ва Озарбойжон ўртасида тинчлик ва давлатлараро муносабатларни ўрнатиш тўғрисидаги битим якуний имзоланиши ва ратификация қилинишини кутаётганини таъкидлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: