Янгийўлда кредит қарзи сабаб уй хатланиб, аукционда сотилди

Янгийўлда кредит қарзи сабаб уй хатланиб, аукционда сотилди

Тураржой 250 млн сўмга баҳоланган холда электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилиб, 230 млн сўмга сотилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Т.Ш.дан ундирувчи «Даврбанк» ХАТБ фойдасига жами 281 177 208 сўм кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни гаров мулки ҳисобланган Т.Ш.га тегишли Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Кўкаламзор» маҳалласи Ш.Рашидов кўчасида жойлашган 5 қаватли бинонинг 4-қаватида жойлашган хонали уйнинг умумий фойдаланиш майдони 47.8 кв.метр, яшаш майдони 29.76 кв.метр бўлган турар жой бинога қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, кредит қарздорлигини ундириш мақсадида ижро варақасида кўрсатилган қарздор Т.Ш.га тегишли бўлган гаров мулки хатланиб, қарздорликни тўламаган тақдирда ундирув ушбу гаров мулкига қаратилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан кредит қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси инспекторининг қарорига асосан ушбу гаров мулки гаров шартномасида кўрсатилган 250.000.000 сўмга баҳоланган холда электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилиб, 230.000.000 сўмга сотилган ва сотувдан тушган пул маблағи ундирувчи фойдасига ўтказиб берилиши таъминланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: