Хитойдаги ғайриоддий лагерларни биласизми?

Хитойдаги ғайриоддий лагерларни биласизми?

Бу йилги ёзда Хитой «меҳнат лагерлари» тобора оммалашди. Ота-оналар фарзандларини қишлоқ ҳудудларига юбориш учун минглаб юан сарфлашмоқда.

Бу ерда болалар қишлоқ ҳаёти билан бевосита танишиб, уни ўз тажрибалари орқали ҳис қиладилар.

Лагерларда болалар картошка қазиб олиш ва сотиш, пўстлоқ тайёрлаш, чўчқаларни озиқлантириш, ўтин ёриш каби қишлоқ хўжалиги ишларини бажарадилар.

Қизиғи шундаки, оддий ёрдамчилардан фарқли равишда, бу болалар меҳнати учун ҳақ олмайди – аксинча, ота-оналари бундай тажриба учун пул тўлайди. Масалан, айрим лагерларда 10 кунлик дастур 4 минг юан (600 доллар), бир ойлик дастур эса 10 минг юандан қиммат туради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: