Ўғлини ўлдириш режасини ChatGPT’га ёзган бразилиялик ота ҳибсга олинди
Бразилияда 36 ёшли фермер саккиз ёшли ўғлини ўлдиришни режалаштирганликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, эркак боласи учун алимент тўлашдан қутулиш мақсадида жиноят содир этишни режалаштирган. У ўз режаси ҳақида ChatGPT билан ёзишган.
OpenAI ушбу ёзишмалар ҳақида АҚШ Федерал тергов бюросига (ФҚБ) хабар берган. Кейин маълумот Бразилия полициясига етказилган.
Эркак режалаштирилган ҳужумдан бир кун олдин — 19 июнь куни қўлга олинган.
