Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд айёми билан табриклади
«Сизга, азиз биродарим, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятингизда янги муваффақиятлар, дўст Тожикистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилайман», — дейилади давлат раҳбари табрикномасида.
Сурат шу йил 26 март куни Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи вақтида олинган.
