Индонезияда сув тошқинлари туфайли қарийб 40 минг киши уйини ташлаб кетди
Индонезиянинг Марказий Ява провинциясида содир бўлган сув тошқинлари туфайли 40 мингга яқин одам уйини тарк этишга мажбур бўлди.
Бу ҳақда Antara News агентлиги мамлакатнинг табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармасига таяниб хабар берди.
Табиий офат натижасида 31 қишлоқ сув остида қолган.
Маълум қилинишича, 3 мингдан ортиқ тошқин қурбонлари 29 та вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилмоқда. 15 та иссиқ овқат тарқатиш пункти ташкил этилди.