Беллингемнинг футболкаси энг талабгир маҳсулотга айланди

Беллингемнинг футболкаси энг талабгир маҳсулотга айланди

Жуд Беллингемнинг футболкалари “Реал Мадрид” мухлислари орасида жуда машҳур.

20 ёшли англиялик ярим ҳимоячининг номи туширилган Мадрид футболкалари ҳақидаги маълумотлар қидирув тизимларида ойига 33 000 мартадан кўпроқ қидирилади.

“Реал Мадрид” футболчилари орасида машҳурлиги бўйича иккинчи ўйинчи бразилиялик вингер Винисиус Жуниор – унинг футболкаси қидирув тизимларида ойига 28 000 марта сўровга эга.

AS маълумотларига кўра, ойига 33 000 дан ортиқ қидирувлар дунёдаги энг яхши натижадир.

Таққослаш учун, футболка сўровлари сони бўйича “Реал”дан кейинги ўринда турадиган “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона”нинг энг машҳур ўйинчилари Маркус Рэшфорд (ойига 5600 та сўров) ва Роберт Левандовски (7500).

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: