«Реал» ҳозир юлдузга айланиб кетган собиқ футболчисини қайтармоқчи

«Реал» ҳозир юлдузга айланиб кетган собиқ футболчисини қайтармоқчи

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, норвегиялик футболчи бир қанча топ-клублар манфаати доирасида. Эдегор хизматларига «ПСЖ», «Бавария» ва ўзининг собиқ клуби «Реал» қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мартин Эдегор Transfermarkt талқини бўйича Премьер-лиганинг энг қиммат 10 нафар футболчиси қаторига киради. Эдегор 95 миллион еврога баҳоланган ва рейтингда еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: