TikTok Хитойнинг энг қиммат брендига айланди

TikTok Хитойнинг энг қиммат брендига айланди

TikTok/Douyin TOP 500 бренд рўйхатига кўра Хитойнинг энг қиммат брендига айланди. Бу ҳақда Brand Finance хабар берди.

TikTok Хитойнинг саноат ва тижорат банкини (ICBC) ортда қолдирди. Унинг қиймати 3 фоизга ошиб, 71,8 миллиард долларга етди. WeChat эса Хитой брендлари орасида энг кучли бренд бўлди.

Хитойнинг ресторан секторида ААА+ рейтингига эга бўлган энг кучли ресторан бренди сифатида Haidilao пайдо бўлди. Кейинги ўринни Luckin Coffee эгаллади.

Бу мамлакатдаги энг яхши автомобиль бренди BYD қиймати 20 фоизга ошиб, 12,1 миллиард долларга етди. Шу боисдан ҳам у рейтингда биринчи ўринда.

Эслатиб ўтамиз, BYD 2023 йил охирида электромобиллар савдоси бўйича Teslaдан ўзиб кетди. Аксинча, Tesla брендининг қиймати 12 фоизга камайиб, 58,3 миллиард долларни ташкил этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: