Андижонда фуқарони аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди

Андижонда фуқарони аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди

Ижтимоий тармоқларда Андижонда бир гуруҳ шахслар бир кишини темир бўлаги ва биталар билан калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. ИИБ хабарида айтилишича, интернентда тарқалган ҳолат бўйича жиноят содир этишда гумонланаётган барча шахслар ушланган. Уларга нисбатан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 105-модда 2-қисми «и» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, 3 йилдан 5 йилгача қамоқ) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

 

«Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсларга нисбатан жазонинг муқарарлиги таъминланади», дейилади муносабатда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: