Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбатлашди
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси билан суҳбатда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.