Пеленинг 1958 йилги Жаҳон чемпионати финалида кийган футболкаси аукционга қўйилди
Бразилия афсонаси Пеле 1958 йилги мундиал финалида Швецияга қарши ўйинда кийган машҳур кўк рангли 10-рақамли футболка Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукционида сотувга чиқарилади.

Мутахассислар ушбу футболка 6 миллион доллардан ортиқ нархга сотилишини тахмин қилмоқда. Агар шундай бўлса, у тарихдаги энг қиммат футбол артефактларидан бирига айланади.
Пеле ушбу финалда 17 ёшида дубль қайд этиб, Бразилияга илк Жаҳон чемпионлиги олиб келган эди.
Маълумотларга кўра, футболка узоқ йиллар Пеленинг жамоадоши Диди оиласида сақланган, кейин эса музейга топширилган.
