Қашқадарёда боғча ходимларининг эътиборсизлиги оқибатида бола ҳалок бўлди

Қашқадарёда боғча ходимларининг эътиборсизлиги оқибатида бола ҳалок бўлди

 

Бола муассаса ходимларининг эътиборсизлиги оқибатида хизмат автомобилида қолиб кетиб вафот этган.

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилотида 3 ёшли тарбияланувчининг вафоти билан боғлиқ фожиали ҳолат юз берди.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, воқеа жорий йил 4 июн куни “Зафар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритган якка тартибдаги тадбиркор O.A.гa тегишли хусусий боғчада содир бўлган.

Маълум қилинишича, муассасага олиб кетилаётган тарбияланувчилардан бири транспорт воситасида унутиб қолдирилган. Болалар боғчаси ходимларининг бепарволиги ва масъулияцизлиги оқибатида бола автомобил ичида қолиб кетган ва вафот этган.

Таъкидланишича, муассаса масъуллари болаларни транспортда ташиш жараёнида хавфсизлик қоидалари ва талабларига қатъий риоя этиш бўйича тегишли органлар томонидан бир неча бор огоҳлантирилган бўлишига қарамай, белгиланган тартибларга амал қилинмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор O.A. билан тузилган шартнома бекор қилинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: