Тошкентда Lada Largus ёниб кетди

Тошкентда Lada Largus ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида 17 июл куни соат 19:15 ларда Lada Largus автомашинаси ёниб кетди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ёнғин қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида келиб чиққан. Туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: