Мактаб директори ўз хизмат хонасини қиморхонага айлантирди

Наманган вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 декабрь куни Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида 8-умумий ўрта таълим мактаби директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этиб, шериклари билан ўйнаётгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилиниши маълум қилинади», — дея қўшимча қилинган хабарда.