Рақобат қўмитаси 6 та банкка қарши иш қўзғатди
Қўмита ўз ваколатлари доирасида оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқларда) жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борган.
Мониторинглар давомида “Реклама тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар талаблари бузилиши аломатлари аниқланган.
Натижада “HAYOT BANK” АЖ , “YANGI BANK” АЖ, “Aloqa Bank” АТ, “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ, «O‘zsanoatqurilishbank» ATБ (SQB), «BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI» АТБ банклари ва “СASH U mikromoliya tashkiloti” МЧЖга нисбатан Кўмита Махсус комиссияси томонидан ишлар қўзғатилди.
Қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади, дейилади хабарда.