Пискентда ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди

Бугун соат 6:30 ларда “Тошкент -Бекобод“ автомобиль йўлида юк машинаси ва “Isuzu” автомобили тўқнашган.
Бунга юк машина ҳайдовчиси ухлаб қолиб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиши сабаб бўлган. Оқибатда юк машина ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этган.
Воқеа юзасидан қўшимча ўрганиш ва зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.