Хотини ва қайнонасини ўлдирган эркак қамалди
Сирдарёлик эркак уйланганига кўп вақт бўлмасада, аёли ва қайнонасининг қотилига айланди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят судлари матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича,эркак олдин ҳам биринчи турмуш ўртоғига пичоқ билан тан жароҳати етказгани учун судланиб, жазони ўтаб қайтган. Эндиликда унинг иккинчи турмуши ҳам фожиали якунланди.
Маълум қилинишича,судланувчи эркак воқеа содир бўлган куни ўзи ишлайдиган дўкон ғазнасидан 15 млн сўм пулларни ўғирлаган ва шундан сўнг қотиллик содир қилган. Қотилликка оилавий жанжал сабаб бўлгани суд мажлисида маълум бўлди. Жанжал тўйга олинган мебель пуллари тўланмагани учун мебелчилар уларни олиб чиқиб кетгани ортидан келиб чиқади.
Эр-хотин жанжалига қайнона ҳам аралашади. Чункисудланувчининг турмуш ўртоғи Тожикистон фуқароси бўлган ва унинг Ўзбекистон ҳудудида бўлиш муддати ўтиб кетган. Бунинг учун эса жарима белгиланган.Жаримани тўлаш учун хотининг укаси ташлаб берган 2 млн 300 минг сўм жарима пулини куёв ишлатиб қўйгани қайнонанинг эътирозига сабаб бўлган.
Соат 01:40 ларда судланувчи маст ҳолатда ўз хотини ва қайнонасини қасддан ўлдириш ниятида уйга келган. Ўзаро жанжал давомида эркак ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан қайнонасига 6 марта, хотинига эса 15 марта урган. Эркак қотилликни содир этиб, пичоқни кўчага улоқтириб, дўкондан ўғирланган пулни олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Суд мажлисида судланувчига ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а,ж» бандлари билан 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини дастлабки 3 йилини тюрмада қамаш тариқасида ўташи белгиланди.