Бундеслигада янги чемпион аниқланишига 1 қадам қолди

Бундеслигада янги чемпион аниқланишига 1 қадам қолди

«Байер»га Германия чемпионатини ютиш учун 3 очко етарли бўлади.

Хаби Алонсо жамоаси бугунги «Унион» (1:0)га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг 76 очкога эга бўлиб турибди. «Хайденхайм»га мағлуб бўлган «Бавария» ундан 16 очко ортда бормоқда.

Чемпионат финишига 6та тур бор.

«Байер» Бундеслиганинг қолган ўйинларида «Вердер» (14 апрель), Дортмунднинг «Боруссия»си (21 апрель), «Штутгарт» (27 апрель), «Айнтрахт» (5 май), «Бохум» (12 май) ва «Аугсбург» (18 май) билан ўйнайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: